Jahon

Ҳиндистонлик аёл дунёдаги энг кўп тишли аёл сифатида тан олинди

Ҳиндистонлик аёл дунёдаги энг кўп тишли аёл сифатида тан олинди

Hindustan Times хабарига кўра, жаҳон рекордини 26 ёшли ҳиндистонлик Калпана Балан ўрнатган. Унинг 38 та тиши бор, бу кўпчиликка қараганда 6 та кўпроқ: пастки жағда 4 та қўшимча тиш ва юқори жағда 2 та тиш.

Қиз ёшлигида қўшимча тишлари ўса бошлади. Бу жараён унга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмади, лекин ота-онаси қизини шифокорга кўрсатишни, ортиқча тишларини олиб ташлашни тавсия қилди. Бироқ, бу муолажадан қўрқиб, қиз тишларини сақлашга қарор қилди.

“Гиннеснинг рекордлар китоби” унвонини олганимдан хурсандман. Бу менинг ҳаётимдаги асосий ютуғим», – дейди Калпана.

Эркаклар ўртасида ҳам худди шундай рекорд канадалик Эвано Меллонега тегишли. Унинг 41 та тиши бор.

Тиббиётда ортиқча тишларнинг мавжудлиги гипердентия ёки полиодонтия деб аталади. Статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг 3,8 фоизи бир ёки бир нечта ортиқча тишларга эга. Гипердентия тишларнинг шаклланишидаги бузилишнинг натижаси эканлигига ҳисобланади, гарчи унинг аниқ сабаби номаълум бўлсада.