O‘zbekiston

Самарқандлик ўқувчи шахмат бўйича аёллар ўртасида илк жаҳон чемпионига айланди

Самарқандлик ўқувчи шахмат бўйича аёллар ўртасида илк жаҳон чемпионига айланди

Италияда ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида Самарқанд шаҳридаги 42-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал жаҳон чемпиони бўлган.

Охирги турда қандай натижа бўлишидан қатъий назар Афруза чемпионга айланади, чунки унга етиб олиши мумкин бўлган ягона раъқибчиси — қозоғистонлик шахматчини ўзаро ўйинда мағлуб этган. Мусобақа низомига кўра, очколар тенг келиб қолса, ўзаро ўйинга қаралади.

UzChess каналининг ёзишича, Афруза Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги илк жаҳон чемпионига айланган.