Jahon

Байден Ғазодаги гаровга олинганлар ҳақида муҳим маълумот берди

Байден Ғазодаги гаровга олинганлар ҳақида муҳим маълумот берди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинганларнинг навбатдаги гуруҳи 25 ноябрь, шанба куни Ғазо секторини тарк этади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди. Унинг сўзларини РИА Новости келтирмоқда.

Америка раҳбарининг таъкидлашича, 24 ноябрь куни гаровга олинганларнинг озод этилиши “жараённинг бошланиши”. «Биз эртага яна гаровга олинганлар озод этилишини кутмоқдамиз», деди Байден Ғазодаги гаровдаги вазиятга бағишланган нутқида.

АҚШ президенти, шунингдек, яқин кунларда ҲАМАС қўл остидаги ўнлаб одамлар ўз оилалари билан учраша олишига ишора қилди.