Yangiliklar

Декабрь ойида Тошкентда совуқ сув ва канализация қимматлашади

Декабрь ойида Тошкентда совуқ сув ва канализация қимматлашади

Тошкент шаҳрида 9 декабрдан ичимлик суви ва канализация хизматлари тарифлари оширилади. Тегишли қарор халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланди.

Фуқаролар, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун кубометр нархи 1400 сўмни ташкил этади. Айни пайтда пойтахт аҳолиси ортиб бораётган коэффициентни ҳисобга олмаган ҳолда 400 сўмдан тўлайди. Канализация хизматлари нархи 1 минг сўмгача ошади. Энди устамани ҳисобга олмаган ҳолда бу кўрсаткич 350 сўмни ташкил этади. Юридик шахслар учун тарифлар 3 баравар – кубометри учун 1 минг сўмдан 3 минг сўмгача, канализация эса 820 сўм ўрнига 2,2 минг сўмга тушади.

Кенгаш қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шоҳрух Раҳимжонов, шунингдек, пойтахт туманлари ҳокимлари зиммасига ичимлик сувидан самарасиз ва ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш бўйича масъулият юкланди. Шунингдек, улар сувнинг ўчирилишини таъминлашлари керак.