Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси Кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича бошлиғи ўринбосари, бошқарма Хотин-қизлар кенгаши ва вилоят Ҳарбий прокуратураси масъуллари, шунингдек, психологлар билан биргаликда шаҳар-туман «Қўриқлаш» бўлимларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг оила аъзолари иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Ушбу тадбирда сўнгги йилларда Миллий гвардия ходимларига кўрсатилиб келинаётган имтиёз ва ёрдамлар ҳамда янги қабул қилинган қарор ва фармонлар тўлиқ тушунтирилди. Бундан ташқари уларга ҳозирги кунда ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, турли онлайн қимор ўйинларини ўйнаш оқибатида келиб чиқаётган нохуш ҳолатлар, эр-хотин ўртасида низолар натижасида оилалар дарз кетаётгани бунинг натижаларида фарзандлар жабр кўраётгани ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Бундай нохуш ҳолатларни олдини олишда ходимларнинг турмуш ўртоқлари ҳамда оила аъзолари билан кенг ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бошқарма масъуллари томонидан тадбир иштирокчиларнинг мавжуд муаммолари ҳам эшитилиб, ушбу муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!