Миср расмийлари шанба куни Исроилнинг ҲАМАС билан сулҳ муддатини бир ёки икки кунга узайтириши мумкинлиги ҳақида икки томондан ижобий сигналлар олганини маълум қилди, дея хабар беради Reuters.
Миср Давлат Ахборот Хизмати раҳбари Диаа Рашван ўз баёнотида мамлакат барча томонлар билан тўрт кунлик сулҳни узайтириш бўйича келишувга эришиш учун фаол музокаралар олиб бораётганини, бу эса “Ғазодаги кўпроқ маҳбуслар ва фаластинлик маҳбусларнинг озод этилишини англатади”, деди.
Исроилдаги 12-канал ҳам кўпроқ исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш учун сулҳ 1-2 кунга узайтирилиши мумкинлигини хабар қилмоқда, деб ёзади Times of Israel.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!