Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Шимолий Корея разведка йўлдоши томонидан олинган АҚШнинг “Карл Винсон” ядровий самолёт ташувчи кемаси суратларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, сунъий йўлдош “душман ҳудудидаги муҳим нишон ҳудудлари”, жумладан, Пусан, Похан ва Улсанни суратга олган. Хусусан, Америка авиаташувчи кемаси Жанубий Кореянинг Пусан портида бўлган. Бундан ташқари, разведка сунъий йўлдоши Гавайи ороллари узра учиб ўтди ва Перл Ҳарбор-Ҳиккам ҳарбий базаси тасвирларини олди.
Корея марказий ахборот агентлиги таъкидлаганидек, Пхенян Вашингтонни ўзининг “қўғирчоқлари”ни замонавий қуроллар билан таъминлаганликда танқид қилган. Шимолий Корея расмийлари Корея ярим оролидаги кичик учқун ҳам глобал ядро урушига олиб келишидан огоҳлантирди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!