Jahon, Siyosat

Владимир Зеленский Украинага керакли бўлган 3 та нарсани айтди

Владимир Зеленский Украинага керакли бўлган 3 та нарсани айтди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатга керакли бўлган учта ғалаба нималар эканини айтди ва унинг сўзларига кўра, Украинага АҚШдан ҳарбий ёрдам, Россияга қарши янги санкциялар ва Европа Иттифоқига кириши каби муваффақиятлар керак.

“Биринчи ғалаба АҚШ Конгрессида бўлади. Бу қийин, осон эмас, ҳамма нарса бизга боғлиқ эмас, лекин Украина ёрдам бўлишини таъминлаш учун қўлидан келган барча ишни қилиши керак. Бу амалга ошишига ишонаман”, — деди Украина раҳбари.

Иккинчи нуқта, Россияга қарши янги чекловлар жорий этилиши давом этмоқда. Зеленский Европа Иттифоқидаги “ҳамма ҳам” янги санкциялар пакетини қўллаб-қувватлашга тайёр эмаслигини ва “ҳамма бу пакетни қўллаб-қувватлашини” таъминлаш зарурлигини тан олди.

Учинчи нуқта – Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Киев бу учта ғалабага “яқин келажакда” эришиши керак.

Шу билан бирга, у ўзининг «рўйхати»га мамлакатнинг НАТОга киришини ҳам, жанг майдонидаги ғалабани ҳам киритмаган.