Jahon

Ҳамас инсонпарварлик ёрдами етишмагани учун гаровга олинганларни озод қилишдан бош тортди

Ҳамас инсонпарварлик ёрдами етишмагани учун гаровга олинганларни озод қилишдан бош тортди

Ҳамас бугун исроиллик асирларни озод этишни кейинга қолдирганига сабаб, Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамининг «етарлича» етказилмагани. Ҳамасга кўра, 24 ноябрдан бери секторга бор-йўғи 340 та юк машинаси кирган, бу Исроил билан келишилган сонининг ярмидан камдир (Қатарнинг «Al-Araby» газетаси).

24 ноябрь куни Ғазо секторида гуманитар пауза бошланди. Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишувга кўра, иккинчиси 150 фаластинлик асир эвазига 50 кишини озод қилиш мажбуриятини олади. Бироқ, бир неча соат олдин Ҳамас бугун бўлиб ўтиши керак бўлган иккинчи гуруҳ исроиллик маҳбусларни озод этишни кечиктириш қарорини эълон қилди.