Водород 79221-сонли тупроқ намунасида топилган. Олимлар у Қуёш шамолининг доимий оқимлари ва табиий йўлдош юзасига комета таъсирида пайдо бўлган деган хулосага келишди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ойга атиги бир шиша сув етказиб бериш нархи бир неча минг долларни ташкил қилади. Табиий йўлдошда тўғридан-тўғри сув ишлаб чиқариш имкониятининг юзага келиши харажатларни сезиларли даражада камайтиради.
Илгари олимлар Ой музидан сув олишни таклиф қилишган. Шунингдек, моддани унинг таркибий қисмларига (водород ва кислород) ажратиш ва ракета ёқилғиси учун ишлатиш мумкин.
2020 йилда SOFIA инфрақизил телескопидан олинган маълумотларга кўра, муз фақат қутблар яқинидаги сояли ҳовузларда эмас, балки Ой юзасида ҳам кенг тарқалган бўлиши мумкин. Янги кашфиёт бу хулосаларни тасдиқлайди – космонавтлар қутбларда эмас, балки экватор яқинида тупроқ намуналарини йиғишди.
Яна бир таҳлил ой жинсларида олтингугуртнинг мавжудлигини кўрсатди. Элемент бир кун келиб астронавтларга Ойда батареялар ва бошқа инфратузилмаларни ишлаб чиқишда асқатиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!