O‘zbekiston

Сурхондарёда ҳоким тадбиркорни 15 суткага қамашга топшириқ берган

Сурхондарёда ҳоким тадбиркорни 15 суткага қамашга топшириқ берган

Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев ўз мажлисида аҳоли томонидан чиқиндилар белгиланмаган жойга ташлаб кетилгани, бундан чиқинди корхонасининг хабари бўлмагани учун корхона раҳбарини 15 суткага қамаш ҳақида ички ишларга топшириқ берган.

Ҳокимнинг топшириғи ноқонуний бўлишига қарамай ИИБ тадбиркорни олиб кетиб, айни вақтда уни ИИБ биносида ҳибсда сақламоқда.

“Ҳолатга қонунийликни назорат қилувчи юқори органлар ҳуқуқий бахо беришини ва тадбиркорни зудлик билан озод қилишларини сўраймиз. Афсуски Янги Ўзбекистон шароитида ҳам Сурхондарёда ҳокимларнинг феодаллик кайфияти йўқолмади”, дея ёзади Расул Кушербаев.