Бугун, 27 ноябрь куни Чехия касаба уюшмалари томонидан режаланган норозилик акциясида 1 миллионга яқин ишчиси бўлган юзлаб корхона ва фирмалар иштирок этади. Шунингдек, норозилик акциясида мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг 70 фоизи иштирок этади, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Чехия-Моравия касаба уюшмалари конфедерацияси раҳбари Йозеф Стршедулининг сўзларига кўра, бу Чехия тарихидаги энг йирик норозилик намойиши бўлади.
“Мавжуд маълумотларга кўра, 27 ноябрга режалаштирилган акция Чехияда ўтказилган энг йирик норозилик акцияси бўлади. Унда корхона ва фирмаларнинг 1 миллионга яқин ходимлари, шунингдек, бошланғич ва ўрта мактаб ходимларининг 70 фоизи иштирок этади. Мақсад республика ҳукуматини жамиятда бўлаётган воқеалар ҳақида ўйлашга мажбурлаш. Агар улар (вазирлар) бундай ҳаракатни сезмай қолиб кетаман деб ўйласа, жамиятнинг кайфияти янада ёмонлашиши мумкин”, – деди журналистларга мамлакатдаги энг йирик касаба уюшмаси раҳбари.
Яқинда парламент томонидан маъқулланган ва президент томонидан имзоланган давлат молиясини соғломлаштириш чора-тадбирлари, жумладан, давлат субсидияларини қисқартириш, бир қатор солиқ имтиёзларини бекор қилиш, айрим товарлар ва хизматлар учун қўшилган қиймат солиғини ошириш, пенсия тўловини ўзгартиришга доир чора-тадбирлар шартлар ва бошқа қатъий чоралар уларни қониқтирмаяпти. Касаба уюшмалари ва мухолифат фикрича, ислоҳотлар инфляциянинг ошишига олиб келади, иқтисодиёт ўсишига салбий таъсир қилади, фуқароларнинг ҳаёт сифатини пасайтиради.
Вазирлар кабинети аъзолари ижтимоий мулоқотга келишни истамаслиги ҳам қайд этилди.
Норозилик режасига кўра, бугунги кунда кўплаб корхоналар ишлаб чиқариш жараёнини камида бир соатга тўхтатадилар. Ишлаб чиқариш тартиби рухсат бермаган корхона ишчилари эса норозилик билдирганларни қўллаб-қувватловчи плакатлар осиб қўйишди. Акцияда транспорт, темир йўл ходимлари, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, озиқ-овқат ва ёғочни қайта ишлаш соҳалари ходимлари иштирок этади. Акция Кексалар кенгаши ва ногиронлар кенгаши томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.
Республиканинг барча ҳудудларида митинглар, намойишлар ўтказилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!