Jahon

Бразилияда содир бўлган ЙТҲда 6 киши ҳалок бўлди

Бразилияда содир бўлган ЙТҲда 6 киши ҳалок бўлди

Душанба куни Бразилия жануби-шарқидаги Игарапе тоғ тизмасида шосседа 13 та автомашинанинг тўқнашуви оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Синьхуа агентлиги.

Ҳодиса вақтида 27 тонна темир олиб кетаётган юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Минас-Жерайс штати пойтахти Белу-Оризонти яқинида иккита юк машинаси билан тўқнашиб кетган.