Дунёда метан чиқиндиларининг энг катта манбаи Ўзбекистон жанубида, нефт ва газ конлари ҳудудида қайд этилган, деб хабар берди Weather&Radar портали.
Иссиқхона газлари сизиб чиқиши 2022 йилнинг ёзида Халқаро космик станцияга (ХКС) ўрнатилган EMIT қурилмаси ёрдамида аниқланган.
Ўтган йилнинг август ойидан бери EMIT 700 дан ортиқ метан сизиб чиқишини аниқлашга ёрдам берди. Газ чиқиндиларига чиқиндихоналар, нефтни қайта ишлаш заводлари ва бетон заводлари киради.
Метан жуда кучли иссиқхона газидир. У Ер атмосферасида ўнлаб йиллар давомида сақланиб туради ва CО2 га қараганда иссиқликни ушлаб туришда 80 марта самаралироқдир.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!