O‘zbekiston

Энди Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан фойдаланиш учун лицензия тузиш керак бўлади

Энди Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан фойдаланиш учун лицензия тузиш керак бўлади

Эндиликда марҳум санъаткор, сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан фойдаланишда маълум чеклов амал қилади.

«Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатасининг саъйи-ҳаракатлари туфайли бадиий сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг меросхўрлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди.

Эндиликда унинг асарларидан мутлақ фойдаланиш ҳуқуқи «Миллий ТВ» телеканали ва «Ориат Доно» радиоси томонидан лицензия асосида амалга ошириладиган бўлди. Бу муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишда улкан қадамдир», дейилади Санъаткор, ижодкор ва ижрочилар палатаси хабарида.

«Биз барча теле ва радиоканалларни республикамиз муаллифлари, шунингдек, хорижий муаллиф ва ижрочилар ҳуқуқларини бузмаслик учун муаллифлик ҳуқуқи эгалари, жумладан, Палата билан асарлардан фойдаланиш учун лицензия шартномаси тузишга чақирамиз», дейилади хабар якунида.