Jahon

Европа Иттифоқининг Украинага ҳарбий ёрдамга сарфлаган маблағлари маълум бўлди

Европа Иттифоқининг Украинага ҳарбий ёрдамга сарфлаган маблағлари маълум бўлди

Европа Иттифоқи давлатлари аллақачон Украинага 27 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам берган, бироқ бундан ҳам кўпроқ ёрдам бериши керак. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Брюсселда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.

«Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар аллақачон Украинага 27 миллиард евро ҳарбий ёрдам ўтказган», деди у.

Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг разведка бўйича танланган қўмитаси раиси Майк Тёрнер Вашингтон Украинани 2023 йил охиригача янги ҳарбий ёрдам пакетисиз тарк этишини маълум қилганди.