Jahon

Ғазодаги сулҳ яна икки кунга узайтирилди – Қатар ТИВ

Ғазодаги сулҳ яна икки кунга узайтирилди – Қатар ТИВ

Ғазо секторида Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ яна икки кунга узайтирилди. Бу ҳақда душанба оқшомида урушаётган томонлар ўртасидаги музокараларда воситачи сифатида иштирок этувчи Қатар ТИВ маълум қилди, деб хабар бермоқда Euronews.

Аввалги келишув сешанба куни эрталаб тугаши керак эди. ҲАМАС аввалроқ озод қилинадиган гаровга олинганларнинг “янги рўйхати” тайёрланаётганини эълон қилган эди.

Келишув шартларига кўра, жума кунидан бошлаб ҲАМАС гаровга олинган 13 нафар исроиллик аёллар ва болаларни, Исроил эса 39 нафар фаластинлик маҳбусни, жумладан, 19 ёшгача бўлган аёллар ва ёшларни озод қилиши лозим.