Исроил ҳар бир сулҳ кунида ҲАМАС 10 нафар маҳбусни озод қилса, ўт очишни тўхтатиш муддатини узайтиришга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар берди Kazinform.
Ҳозиргача Исроил қамоқхоналаридан 117 нафар фаластинлик маҳбус озод этилган. Яна 40 киши 27 ноябрь куни озодликка чиқарилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, Исроил яҳудий давлати ва жангарилар ўртасидаги келишув доирасида қамоқдан озод қилинадиганлар рўйхатида яна 150 га яқин одам бор, деб ёзади The Times of Israel газетаси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ва ҲАМАС ўртасида 27 ноябрь куни озод этилиши керак бўлган гаровга олинганлар ва фаластинлик маҳбуслар рўйхати бўйича келишмовчилик юзага келгани хабар қилинганди.
Исроил ва ҲАМАС ўртасида сулҳ ва асир алмашишга воситачилик қилган Қатар бу масалани ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир Қатар аралашуви билан эришилган тўрт кунлик сулҳ доирасида Исроил ва ҲАМАС ўртасида маҳбуслар алмашинуви давом этмоқда. Куни кеча томонлар ўртасидаги келишув доирасида учинчи гуруҳ маҳбуслари озод этилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!