O‘zbekiston

Ноябрь ойи охирида Ўзбекистонда -5° гача совуқ тушиши кутилмоқда

Ноябрь ойи охирида Ўзбекистонда -5° гача совуқ тушиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида 29-ноябрь, чоршанба куни ҳаво ҳарорати кечаси 0…-5° гача, кундузи +5…+10° гача тушиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.

Қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7°, кундузи +10…+15° гача тушиши кутилмоқда.

Ўзгидрометнинг қайд этишича, 30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари мамлакатда қуруқ об-ҳаво қайтади.

Тошкент шаҳрида 27-28 ноябрь кунлари синоптиклар кундузи +21…+24° бўлишини тахмин қилмоқда. Чоршанба куни ёмғир ёғиши мумкин, ҳаво ҳарорати кундузи +15…+17° гача тушиши мумкин.

30 ноябрь ва 1 декабрда пойтахтда кечаси +2…+7°, кундузи +10…+15° илиқ бўлиши кутилмоқда.