Jahon

G7 ташқи ишлар вазирлари Исроил ва Ғазодаги вазият юзасидан баёнот берди

G7 ташқи ишлар вазирлари Исроил ва Ғазодаги вазият юзасидан баёнот берди

“Катта еттилик” мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Исроил ва Ғазодаги вазият юзасидан қўшма баёнот билан чиқди, деб хабар беради Кazinform.

-Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари гаровга олинганларнинг озод этилишини ва жангларнинг тўхтатилишини олқишлайди, бу Ғазодаги фаластинлик тинч аҳолига инсонпарварлик ёрдамини кўпайтириш имконини берди, – дея маълум қилди АҚШ Давлат департаменти.

G7 барча гаровга олинганларни зудлик билан ва сўзсиз озод қилишга ва барча чет эл фуқароларининг можаро зонасидан чиқиб кетишига ёрдам беришга чақиради.

G7 шунингдек, жорий йил 7 октябрдаги ҳужумларнинг такрорланишининг олдини олиш учун Исроилнинг ўзини ва халқини халқаро қонунларга мувофиқ ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъкидлайди.

“G7 ташқи ишлар вазирлари исроилликларга ҳам, фаластинликларга ҳам адолатли, мустаҳкам ва хавфсиз тинчликда яшаш имконини берувчи икки давлат ечимининг бир қисми сифатида Фаластин давлатини яратиш тарафдори”, — дейилади баёнотда.

АҚШ ва минтақа давлатлари, хусусан, Қатар ва Миср раҳбариятининг жорий ва келажакдаги ўт очишни тўхтатишни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари қайд этилиб, гуманитар ёрдам етказилишини мувофиқлаштиришда БМТ томонидан қўллаб-қувватланиши билдирилди.

G7 денгиз хавфсизлиги муҳимлигини таъкидлади ва барча томонларни халқаро юк ташиш йўллари ва тижорат кемаларига таҳдид солмасликка чақирди, шунингдек, ҳусийларни ҳужумларни зудлик билан тўхтатишга ва халқаро сувларда шу йилнинг 19 ноябрь куни ноқонуний равишда қўлга олинган «Galaxy Leader», экипажини озод қилишга чақирди.