Ижтимоий тармоқларда айни пайтда пойтахтда қор ёғмоқда деган хабарлар тарқалмоқда. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов муносабат билдирди.
«Кундуз куни исиб туриб, кечга борганда совуқ фронтнинг ўтиши кузатилса, биринчи ёғин юқори ҳароратда бизга ой шуъласи ёки, чироқ ёруғликларида қор каби кўринади.
Бу жуда енгил сув томчилари ва тезлиги паст ёғин туридир. Бу қор эмас.
Пойтахтда ҳозир +9°С +10°С. Бундай ҳароратда табиий равишда осмондан қор тушмайди. Қор одатда табиий равишда максимал +4°С (жуда кам ҳолларда +5°С да) гача бўлган ҳароратда ёғиши мумкин. Сунъий равишда эса юқори ҳароратда ҳам буни имкони бор. Масалан, Сочи олимпиадасида +10°С да қор «ёғдиришган».
Ҳозир ҳам пойтахт бўйлаб ёмғир ёғмоқда ва туни билан биз фронт ўтишида ёмғир ҳодисасини кўрамиз.
Яна қайтараман, бу ҳодиса кундуз куни бўлганда, ҳеч ким уни қор деб атамас эди», дейилади манба хабарида
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!