Россияда ноқонуний мигрантлар учун назорат остида қолиш режими жорий этилиши мумкин. Унда чекловлар, жумладан, пул ўтказмалари, машина ҳайдаш ва никоҳни тақиқлаш кўзда тутилган, деб хабар беради ТАСС ахборот агентлиги.
Мамлакатда назорат остида қолиш режимини жорий қилувчи қонун лойиҳаси Россия Ички ишлар вазирлиги (МВД) томонидан ишлаб чиқилган. Агентлик давлатда ноқонуний бўлган ёки миграция пропискасида ёлғон маълумот берган чет эл фуқароларининг ҳуқуқларини чеклашни таклиф қилмоқда.
Ноқонуний мигрантларга юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатга олиш, кўчмас мулк ва транспорт сотиб олиш, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш, никоҳ қуриш, пул ўтказиш ва банк ҳисоб рақамларини очишни тақиқлаш таклиф этилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги назорат остида бўлиш режимида бўлган мигрантларнинг махсус реэстрини тузиш ва юритишни режалаштирмоқда. Чет элликлар ушбу қарор устидан шикоят қилиш имкониятига эга бўладилар.
Департамент маълумотларига кўра, Россияда 6,4 миллион хорижий фуқаролар бор.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!