Қатардаги музокаралар чоғида Исроил вакиллари, агар ҲАМАС гаровга олинган барча аёллар ва болаларни озод қилса, сулҳни яна уч кунга узайтиришга тайёр эканликларини маълум қилди.
Музокараларда Миср ва АҚШ вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бернс Қатарга ташриф буюрди. Исроиллик музокарачилар аввалроқ ўт очишни тўхтатишнинг максимал муддати ўн кун бўлишини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими 24 ноябрь куни эрталаб бошланган эди. ҲАМАС ва Исроил маҳбусларнинг бешинчи гуруҳини алмашди. Яна маҳбуслар алмашинуви бўлиши керак.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!