АҚШдаги руҳий саломатлик инқирози 2022 йилда ўз жонига қасд қилган америкаликларнинг рекорд сонига олиб келди. Бу ҳақда АҚШ Миллий соғлиқни сақлаш статистикаси маркази (NCHS) маълумотларига таяниб, The Wall Street Journal (WSJ) хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилда 50 минг киши ўз ҳаётидан воз кечишга қарор қилган. NCHS якуний рақам юқорироқ бўлишини айтди. Шу билан бирга, ҳар 100 минг аҳолига ўртача кўрсаткич 1941 йилдан бери энг юқори даражага етди.
Бундан ташқари, кекса эркаклар ўртасидаги статистика ёш эркакларникига қараганда сезиларли даражада ёмонроқ. Руҳий саломатлик бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, муаммо COVID-19 пандемиясининг оқибатлари, тобора заҳарли дори воситаларининг кўпайиши ва Қўшма Штатларда қуролларнинг кўпайиши билан боғлиқ.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!