Jahon

Илон Маск яна бир бор ўзини-ўзи шарманда қилди

Илон Маск яна бир бор ўзини-ўзи шарманда қилди

Илон Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғини тарк этган реклама берувчиларни танқид қилиб, платформани бузиши ҳақида огоҳлантирди.

Нью-Ёркдаги тадбирда у Х ижтимоий тармоғининг реклама бойкотига қўшилган компанияларни «шантаж» қилишга уринишда айблади. «Боринглар,» деди миллиардер интервюсида.

Илгари бир қанча йирик компаниялар платформада ривожланаётган антисемитизм билан боғлиқ жанжал ва Маскнинг ўзи ҳам антисемитизм деб ҳисобланган баёноти туфайли Х’да рекламани тўхтатиб қўйган эди.

Чоршанба куни Tesla ва SpaceX хўжайини узр сўраган эди. “Мен бу твитдан афсусдаман… бу том маънода мен ёзган энг ёмон ва энг аҳмоқона нарса”, деди у.