O‘zbekiston

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида ўнга яқин тайинлов амалга оширилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида ўнга яқин тайинлов амалга оширилди

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг тегишли буйруғига асосан вазирлик марказий аппаратининг раҳбарлик лавозимларига бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

— Эргашев Шамшод Шавкатович- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Вазир котибияти бошлиғи;

— Назиров Дилшодбек Бохадирович- Ахборот хизматлари бўлими бошлиғи – Вазирнинг матбуот котиби;

— Базаров Аслиддин Рашидович- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ижро аппарати раҳбари;

— Бабаджанов Фуркат Ахмедович- Йиғма ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи;

— Жўраев Илҳом Самадович- Аграр соҳани иқтисодий ривожлантириш ва молиялаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари – Субсидиялар ва молиялаштириш бошқармаси бошлиғи;

— Рашидов Суннатилла Садриддинович- Кластерлар ва агро тадбиркорлик муносабатлари бошқармаси бошлиғи;

— Икрамов Иззатилла Суннатиллаевич- Аграр соҳада ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва рақамлаштириш департаменти бошлиғи;

— Махсудов Бобомурод Юлдошович- Агрокосмик технологияларни жорий қилиш бўлими бошлиғи;

— Холмирзаев Исроилжон Акрамжонович- Озиқ-овқат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.