O‘zbekiston

Тошкент ҳокимлиги: “Аждодлар хотираси”ни зиёрат қилишда ҳеч қандай тўсиқ йўқ

Тошкент ҳокимлиги: “Аждодлар хотираси”ни зиёрат қилишда ҳеч қандай тўсиқ йўқ

Тошкент ҳокимлиги “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғидаги “Аждодлар хотираси” ёдгорлигига киришни тўсиб қўйишни рад этди.

“Янги Ўзбекистон” истироҳат боғини зиёрат қилиш, “Аждодлар хотираси” ёдгорлигига яқинлашиш ва у билан танишиш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ”, — дейилади пойтахт ҳокимияти хабарида.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда боғ қўриқчиси гўёки бош вазир буйруғи билан зиёратчиларнинг ёдгорликка яқинлашиши тақиқлангани айтилган видео тарқалган эди.

Пойтахт ҳокимияти “Янги Ўзбекистон” ходимларини ички текширувдан ўтказаётганини таъкидлади.