Пайшанба куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Дубайда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (СОР28) иштирокчиларининг 28-конференциясида 2023 йилни инсоният тарихидаги энг иссиқ йил деб атади, деб ёзмоқда Синьхуа агентлиги.
“2023 йилда глобал иқлим билан боғлиқ вазият аниқ. Вазият шу қадар тез ўзгармоқдаки, йил охиригача бу йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлди, деб аниқ айта оламиз”, – деди БМТ раҳбари СОР28 делегатларига видеомурожаатида.
У жорий йилда дунё аҳолиси ёнғинлар, сув тошқини ва жазирама тўлқинлардан азият чекканини таъкидлар экан, глобал исишнинг рекорд даражаси дунё етакчиларини ҳаракатга ундаши кераклигини эслатди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!