Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда яқинда «Ҳумо арена» муз саройида ўтказилган Жа Халиб концертига одамлар сохта билетлар билан киришга урингани ва улар ҳамда хавфсизлик ходимлари ўртасида тўқнашув юзага келгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси мазкур хабарларни рад этиб, аҳолидан бу каби тасдиқланмаган маълумотларга ишониб қолмасликни сўраган.
Бошқарма, шунингдек, юртдошларимиздан мавзуга доир саволларга аниқ ва ишончли жавоб олишингиз учун 71.236-50-74 ёки 97 448-04-77 рақамларига қўнғироқ қилиб Миллий гвардия Ахборот хизмати бошлиғи билан боғланишларини сўраган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!