O‘zbekiston

Шавкат Мирзиёев БМТ конференциясида қандай таклифлар билан чиқди?

Шавкат Мирзиёев БМТ конференциясида қандай таклифлар билан чиқди?

Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида ўтаётган БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг (COP28) асосий ялпи сессиясида иштирок этди ва қатор таклифларни илгари сурди:

🔹 Париж шартномаси доирасида Иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги Глобал ҳадли механизмни тезроқ келишиш;
🔹 кам углеродли иқтисодиётга ўтишда ривожланаётган давлатларнинг манфаатларини инобатга олиш, бу муаммони мунтазам равишда, шу жумладан G7 ва G20 форматлари кун тартибларида кўриб чиқиб бориш;
🔹 Оролбўйи ҳудудини Инновациялар, технологиялар ва янги имкониятлар минтақасига айлантириш учун Иқлим технологиялари халқаро экспо-хабини яратиш;
🔹 ХМТ билан ҳамкорликда “Яшил бандлик” дастурини ишлаб чиқиш, Иқлим ўзгаришининг бандликка таъсирини моделлаштириш марказини ташкил этиш;
🔹 БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг Ёшлар форумини ташкил этиш.