Фаластиннинг Ҳамас радикал гуруҳини Исроил кучлари томонидан бутунлай йўқ қилиниши ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркиянинг Анадолу агентлигига берган интервюсида маълум қилди.
Туркия раҳбари Исроилни Ҳамасни йўқ қилиш режасидан воз кечишга чақирди, бунинг амалга оширилиши “реал сценарий” эмас. Эрдўғоннинг сўзларига кўра, агар икки мустақил давлат яратилиб, тинч-тотув яшаса, “Ғазо муаммолари ва ўзаро таҳдидлар ўз-ўзидан йўқолади”.
Бундан ташқари, Эрдўғон ҲАМАСни террорчи ташкилот сифатида тан олишдан бош тортди. “Мен ҲАМАСни ҳеч қачон террорчи ташкилот сифатида тан олмайман”, деди у.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!