Jahon

Фаластинни тан олмоқчи бўлган Испания Бош вазири Исроилни дўст деб атади

Фаластинни тан олмоқчи бўлган Испания Бош вазири Исроилни дўст деб атади

Исроил Испаниянинг дўсти, лекин халқаро гуманитар қонунларни ҳурмат қилиши керак. Бу ҳақда Испания бош вазири Педро Санчес Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Испаниялик сиёсатчи мамлакат фавқулодда ҳукумат аъзоси Бенни Гантс билан учрашувда Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳининг 7 октабрь куни уюштирган ҳужумларини яна бир бор қоралаганини айтди. “Исроил бу терактдан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, бироқ мен Испания Ғазодаги тинч аҳолининг ўлимини чидаб бўлмас деб билишини ва Исроил халқаро гуманитар қонунларни ҳурмат қилиши кераклигини яна бир бор таъкидладим”, деди у.