Jahon

Ҳиндистонлик аёл Дубайга олиб бормагани учун эрини уриб ўлдирди

Ҳиндистонлик аёл Дубайга олиб бормагани учун эрини уриб ўлдирди

Ҳиндистонда 38 ёшли аёл эрини бир зарб билан ўлдириб қўйди. Бу ҳақда маҳаллий “NDTV” нашри хабар берди.

Гап шундаки, 36 ёшли эркак турмуш ўртоғини туғилган кунини нишонлаш учун Дубайга олиб бориш ва қимматбаҳо совғалар олиб беришдан бош тортган. Аёлнинг эса бундан жаҳли чиқиб, эрининг бурнига мушт туширган. Ушбу зарба натижасида эркакнинг бурни ва тишлари синган. Текширувларга кўра, у кўп қон йўқотиши сабабли вафот этган.

Ванавди полициясининг маълум қилишича, воқеа 24 ноябрь куни Ҳиндистоннинг Пуне шаҳридаги квартирасида содир бўлган.  Бир ёстиққа бош қўйганига олти йил бўлган жуфтлик ўртасидаги жанжал ортидан фожиа юз берган. Айни пайтда аёлга нисбатан Ҳиндистон Жиноят кодексининг 302-моддаси билан иш қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 24 ёшли қиз ўзи билан яшаб келган хитойлик 38 ёшли эркакни рашк туфайли пичоқлаб, ўлдиргани учун 10 йилга қамалганди.