Хитойлик хакерлар жорий йилнинг август ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Жанубий Кореядаги давлат идораларига ҳужум қилмоқда, деб хабар берди The Hacker News Cisco Talos экспертларига таяниб.
Бунинг учун тажовузкорлар ўзгартирилган Gh0st RAT троян дастури ёрдамида бир нечта кетма-кет ҳужумлардан фойдаланадилар. Бу нафақат компьютер фойдаланувчисининг ҳаракатларини кузатиш имконини беради, балки хакерга қурилмага тўлиқ масофадан киришни ҳам таъминлайди.
Cisco Talos мутахассисларининг фикрича, хакерлар биринчи навбатда почта қутисига сохта ҳужжатлар билан хатлар жўнатади. Уларни очгандан сўнг,Gh0st RAT’ни компьютерингизга юклаб олиш учун кўп босқичли жараён бошланади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!