Исроил разведка хизматлари Фаластиннинг Ҳамас радикал гуруҳи етакчиларини бутун дунё бўйлаб йўқ қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда Исроил ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб Wall Street Journal (WSJ) ёзмоқда.
Нашр суҳбатдошлари таъкидлаганидек, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Ливан, Туркия ва Қатарда яшовчи ҲАМАС етакчиларини овлашга буйруқ берган. Нетаняхунинг 2023 йил 22 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўзларидан иқтибос келтирмоқда Wall Street Journal: “Мен Моссадда улар қаерда бўлмасин, Ҳамас етакчиларига қарши ҳаракат қилишни буюрдим».
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!