O‘zbekiston

Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Пойтахт ҳудудида жиноятларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига риоя этишни ва хавотирга берилмасликни сўради. “Барча ҳаракатлар шаҳарнинг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.