Франция президенти Эммануел Макрон “Еттилик” (G7) давлатларини 2030 йилгача кўмирдан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда у БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг 28-конференциясида маълум қилди, дея хабар бермоқда France 24 телеканали.
Франция раҳбарининг фикрича, дунёнинг энг бой давлатлари ўз иқтисодиётларини қайта тикланадиган ёқилғи манбаларига йўналтиришда бошқа давлатларга ўрнак бўлиши керак. Франция 2027 йилгача ўз ҳудудидаги барча кўмир электр станцияларини ёпиш ниятида.
Макрон кўмирга сармоя киритишни «ҳақиқий бемаънилик» деб атади. «Аҳмоқларгина кўмирга сармоя киритади» деб муболаға қилган Франция раҳбари. «Фақат қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечиш сайёрамиздаги глобал исишнинг олдини олишга ёрдам беради, дейди экологлар» дея фикрини якунлаган Франция раҳбари.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!