Yangiliklar

Биткоиннинг нархи 39 минг доллардан ошди

Биткоиннинг нархи 39 минг доллардан ошди

Биткоин нархи сўнгги 24 соат ичида 2022 йил май ойидан бери биринчи марта 39 000 доллардан ошди. Соат 14:00 ҳолатига кўра криптовалюта 39 414 долларга сотилмоқда.

“Коммерсант” нашри биткоиннинг кунлик 2 фоизга ўсишига Америка Қўшма Штатларидаги инфляция суръатларининг секинлашиши сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Ушбу ҳолат, Федерал захира томонидан асосий ставканинг мумкин бўлган пасайиши билан бирга, инвесторлар орасида оптимизм уйғотди.