Jahon

Ҳиндистонда кимё заводида юз берган портлашда 7 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда кимё заводида юз берган портлашда 7 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Сурат шаҳридаги Aether Industriesкимё заводида юз берган портлашида 7 киши ҳалок бўлди, 24 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Reuters.

Портлаш чоршанба куни эрталаб фавқулодда вазият натижасида содир бўлган, ёнғин ўчирилган.

«Портлаш сабаблари ҳали аниқланмаган», – деди ёнғин хавфсизлиги хизмати ходими.

“Заводда еттита жасад топилди”, – деди полиция ходими.

24 нафар жароҳатланган ишчи касалхонага ётқизилган.

Ёнғин ҳақидаги хабар чоршанба куни Aether Industries акцияларининг 8,4 фоизга, пайшанба куни эса 1,9 фоизга тушишига сабаб бўлди.