Jahon

Хитойда иқтисодий инқироз шароитида камбағаллар сони ортиб бормоқда

Хитойда иқтисодий инқироз шароитида камбағаллар сони ортиб бормоқда

Хитойда қарздорлар сони пандемия бошланганидан бери рекорд даражага кўтарилди ва бу мамлакат иқтисодий инқирозининг чуқурлигини таъкидлайди. Бу ҳақда Financial Times ёзмоқда.

Маҳаллий маълумотларга кўра, 8,54 миллионга яқин киши ёки Хитойнинг меҳнатга лаёқатли аҳолисининг 1 фоизи муддати ўтган кредитлар ва ипотека кредитлари учун расман қора рўйхатга киритилган. Бу 2020 йил бошига нисбатан қарийб бир ярим баробар кўпдир.

Кўтарилган қарз дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиётида истеъмол талабини тиклашни қийинлаштирмоқда. Шу билан бирга, Хитойда қарз инқирози оқибатларини юмшата оладиган жисмоний шахсларнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунлар мавжуд эмас, деб ёзади нашр.

«Қора рўйхат» қарздорларга ўнлаб чекловларни, жумладан, мобил тўловлардан фойдаланиш ва авиачипталарни сотиб олишни тақиқлайди. Бу истеъмолни янада секинлаштиради.

Сўнгги ўн йил ичида Хитойнинг уй хўжаликларининг қарзи деярли икки бараварга ошиб, ЯИМнинг 64 фоизини ташкил этди. Аммо ўсиб бораётган мажбуриятлар иқтисодий муаммолар ва даромадларнинг пасайиши шароитида оғир юкга айланди.