Ўзбекистонда декабрь ойи бошидаги помидорнинг ўртача улгуржи нархи бир килограмми учун 19 минг сўмни ташкил этади. Бу октябрь ойининг биринчи ўн кунлигидагидан 4,8 баравар кўп, дея маълум қилди EastFruit портали.
Ўзбекистонда икки ойдан бери помидорнинг нархи доимий равишда ошиб бормоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, помидорнинг ҳозирги улгуржи нархи сўнгги беш йилдаги энг юқори даражада.
Ушбу маҳсулот нархининг ошишига тўлиқ ҳал бўлмаган иссиқхоналарни газ билан таъминлаш муаммоси сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли, портал таҳлилчиларига кўра, август ва сентябрь ойларида Ўзбекистон фермер хўжаликларида камроқ помидор экилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!