Yangiliklar

Европада қор бўрони туфайли транспорт ҳаракати тўхтаб қолди

Европада қор бўрони туфайли транспорт ҳаракати тўхтаб қолди

Европанинг бир қатор давлатларида кучли қор ёғиши натижасида электр энергияси узилиб, жамоат транспорти ҳаракати тўхтаб қолди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Қор бўрони Германия, Австрия, Швейцария ва Чехияни қамраб олди. Агентлик маълумотларига кўра, об-ҳаво шароити туфайли юзлаб рейслар бекор қилинган. Хусусан, Мюнхен аэропортида узилишлар юз берди. Шаҳарда поезд ва трамвайлар ҳам қатновини тўхтатди. Қайд этилишича, Бавариянинг минглаб аҳолиси қулаган дарахтлар туфайли электр энергиясиз қолган.

Чехия Республикасида ёмон об-ҳаво туфайли бир неча соатга бир неча йўллар, жумладан Д1 асосий трассаси ҳам тўсиб қўйилди. Бундан ташқари, мамлакатда поездлар ва жамоат транспорти ҳаракати ҳам тўхтатилди.