Jahon

Исроил Марказий Осиёдаги бир нечта давлатларни исроилликлар учун хавфли ҳисобламоқда

Исроил Марказий Осиёдаги бир нечта давлатларни исроилликлар учун хавфли ҳисобламоқда

Душанба, 4 декабрь куни Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши Ғазода уруш кетаётган бир пайтда дунё бўйлаб антисемитизм кучайиб бораётганидан исроилликларни огоҳлантирди.

Кенгаш баёнотига кўра, Африканинг бир қатор мамлакатлари, жумладан, Марказий Осиёдаги Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонда хавф 3-даражага кўтарилган ва муҳим бўлмаган саёҳатларни кечиктириш тавсия қилинади.

“Уруш бошидан буён Эрон ва унинг бўлинмалари, жумладан, ҲАМАС ва Исломий жиҳод томонидан исроилликлар ва яҳудийларни бутун дунё бўйлаб нишонга олиш ҳаракатлари кучайган. Шу асосда, бутун дунё бўйлаб гижгижлаш, ҳужумга уриниш ва антисемитизм даражасининг ортиб бораётгани туфайли исроилликларга ҳозирги вақтда ҳар қандай муҳим бўлмаган саёҳатни қайта кўриб чиқишни тавсия қиламиз», — дейилади Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.