Jahon

Қозоғистон бензин экспортини тақиқлашни узайтирди

Қозоғистон бензин экспортини тақиқлашни узайтирди

Қозоғистон нефт маҳсулотларини автомобил йўллари орқали экспорт қилишни тақиқлашни яна олти ойга узайтирди. Тақиқ бензин, дизел ва ёқилғининг айрим турларига нисбатан қўлланилади.

Ҳужжат келаси йилнинг 14 февралидан кучга киради.

2022 йил 12 июлдан бошлаб Қозоғистон Республикасидан автомобилда бензин олиб чиқилмайди. Ўшандан бери тақиқ бир неча бор узайтирилди. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, бу ички бозорда нефт маҳсулотлари танқислиги муаммосини ҳал қилади.

Вазирлик мамлакатдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёнилғи тақчиллиги қўшни давлатларда бензин ва дизел ёқилғиси нархи юқорилиги, чегара ҳудудларидаги транзит ҳайдовчиларининг маҳсулотларни катта ҳажмда харид қилиши билан боғлиқ, деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Россия ҳукумати мамлакатда нархларни барқарорлаштириш мақсадида бензин ва дизел ёқилғиси экспортини чеклаган эди. Бироқ, ноябрь ойидаёқ расмийлар АИ-92 ва АИ-95 бензинларини хорижга етказиб беришга қўйилган тақиқни қисман олиб ташлаш масаласини кўриб чиқаётгани маълум бўлди.