O‘zbekiston

Фарғона аэропортининг ёпилиши юзасидан расмий хабар

Фарғона аэропортининг ёпилиши юзасидан расмий хабар

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси рейсларининг Фарғона аэропортидан Наманган ва Тошкент аэропортларига ўтказилиши ҳақидаги маълумотлар бўйича, қуйидагиларни маълум қиламиз.

Фарғона халқаро аэропортида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзаэронавигасия” ДУК томонидан замонавий ускуналар (узоқ масофали ДМE/НЛ2700 радиомаёқ ва СП-200 радионавигация ускунаси) ўрнатилмоқда, бу эса аэропортнинг аэронавигация тизимлари фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.

Айни пайтда аэропортда радионавигация ускуналари ва узоқ масофали радиомаёқ ўрнатилмоқда. Ушбу иш «ишни тўхтатиш ва объектни ёпиш учун асос бўлмайди».

Фарғонага Uzbekistan Airways, Qanot Sharq, Turkish Airlines, Utair, Centrum Air, “Аэрофлот”, “Ural Airlines», S7, Азимут, “Silk Avia” авиакомпанияларининг самолётлари парвоз қилмоқда. Ташувчилар рейсларни кечиктириш ҳақида эълон қилишмади.