ХХР Саноат ва ахборот вазирлиги сешанба куни 6G технологиясини ривожлантириш ва инновацияларни жадаллаштириш чораларини эълон қилди, деб хабар бермоқда Синьхуа.
Вазирлик ривожланиш мақсадларини аниқлаш, технологик тадқиқотлар ва ишланмалар ҳамда глобал ҳамкорликни ривожлантириш учун тегишли идоралар билан ҳамкорлик қилмоқда, деди Хитой Халқ Республикаси Саноат ва ахборот вазири ўринбосари Чжан Юньмин.
Унинг қўшимча қилишича, сиёсий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари доирасида Вазирлик IMT-2030 /6G/ гуруҳини яратишга ўз ҳиссасини қўшганини ва 5G ва 6G тизимлари учун 6 гигагертсли частота диапазони ажратганини таъкидлади.
Расмийнинг сўзларига кўра, кейинги босқичларда вазирлик 6G тармоғини жорий этиш асосларини мустаҳкамлайди, ишончли 6G экотизимини ривожлантириш бўйича тармоқ ичидаги ҳамкорликни ривожлантиради ва 6G бўйича халқаро ягона стандартларни ишлаб чиқишга кўмаклашади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!