Jinoyat

Навбат Хоразмга: Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 15 кишини ҳибсга олди

Навбат Хоразмга: Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 15 кишини ҳибсга олди

Хоразм вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 15 кишини ҳибсга олди. Улардан 12 нафари қидирувга берилган эди, деб хабар қилди вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Бошқарма маълумотларига кўра, вилоят ҳудудида турли жиноятларга алоқадор бўлган фуқаролар ҳам аниқланган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уларнинг уйларини кўздан кечириш чоғида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, шунингдек, пневматик ва тиғли қуроллар мусодара қилинди.