O‘zbekiston

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 100 млн доллар қарз олди

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 100 млн доллар қарз олди

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонда кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун 100 миллион доллар миқдорида қарз ажратилишини маъқуллади.

«ОТБ дастури юқори фоиз ставкалари ва юқори гаров талабларига эга банклар ҳукмронлик қиладиган молия секторида кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлайди», — дейилади банк хабарида.

Маълумот учун, Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган. Ўшандан бери банк мамлакатга 10,8 млрд доллар миқдорида қарз, грант ва техник кўмак тақдим этган.