20 ноябрь куни Ўзбекистон Туркманистоннинг Лебап вилояти билан чегарадаги “Олат-Автодорожний” (Фарап-Олот) назорат-ўтказиш пунктини минтақада тез тарқалаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) сабабли ёпиб қўйди, деб ёзади “Хроника Туркманистон”.
Туркманистон фуқаролари фақат Ўзбекистон ҳудудидан ўз ватанларига қайтишлари мумкин, Ўзбекистон чегарачилари энди уларнинг амалдаги визаси бўлса ҳам қайтишига рухсат бермайди.
Ўтиш жойи қанча муддатга ёпилиши номаълум.
Ашхободда ҳам ЎРВИ билан касалланганлар сони, айниқса, мактаблар ва болалар боғчаларидаги болалар орасида ўсиш кузатилмоқда.
Олдинроқ, Нурмат Атабеков мавсумий касалликлар сабаб ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга асос йўқлиги ҳақида ахборот берган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!