Jahon, Jinoyat, O‘zbekiston

Ўзбекистонлик эркак Россияда 14 ёшли қизни зўрлади

Ўзбекистонлик эркак Россияда 14 ёшли қизни зўрлади

Россиянинг Нижний Новгород вилоятининг Сергач шаҳрида ўзбекистонлик эркак 14 ёшли мактаб ўқувчисини зўрлади, деб хабар бермоқда “Московский комсомолец” нашри.

Маълум қилинишича, меҳнат муҳожири кўчада сайр қилиб юрган 14 ёшли қизни алдаб, ўзи яшаб турган квартирага чиқишга кўндирган ва уни ўша ерда зўрлаган.

Шундан сўнг, еттинчи синф ўқувчиси онасига бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берган. Жабрланувчининг онаси зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчининг шахсини аниқлаб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси ёш қизни зўрлаган эди.